Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорликлар ундирилмоқда
16:31 / 2024-01-05

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловлар ўз вақтида тўлаб келинмоқда. Аммо энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергияси пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам, афсуски, учрамоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан 2023 йилнинг 8 февралидан энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 579 нафар жисмоний ва юридик шахсдан 7 миллиард 977 миллион сўм ундирилди. Шунингдек, 7 та ижро иши бўйича 17 миллион сўм қарздорлик қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган бўлса, 1 миллиард 542 миллион сўмлик 2 та мол-мулк хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. 

А.Қаюмов, ЎзА мухбири