Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлар учун кафолатли муҳит яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижросини тезкорлик билан таъминлаб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
– Мажбурий ижро бюросининг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг жорий йил 5 январдаги ижро ҳужжатига қарздор Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “STAR-ARCH” МЧЖ фойдасига 168 миллион сўм ҳамда Қоракўл туманлараро судининг 2021 йил 5 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “ARXITEKTOR STORY PROYEKT” хусусий корхонаси фойдасига 76,4 миллион сўм ундирилди, – дейди МИБ Қоракўл туман бўлими бошлиғи ўринбосари Аъзамжон Йўлдошев. – Шунингдек, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 05 январдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Нефтгаз корхонасидан ундирувчи Қоракўл ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги фойдасига 272,7 миллион сўм ундириб берилиши таъминланди. Ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.
Зариф Комилов, ЎзА