Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик ундируви мол-мулкка қаратилмоқда
10:10 / 2021-08-12

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан банк билан боғлиқ ижро ҳужжатларини бажариш борасида тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кундалик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бунинг натижасида, гаровдаги ва қидирувга берилган кўплаб автотранспорт воситалари топилмоқда.

Хусусан, Бўлим иш юритувида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 21 апрелдаги 4-1601-2001/185-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Golden chikken standart” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Акциядорлик тижорат “Инфинбанк” фойдасига жами 167.143.210 сўм кредит қарз ундируви “Golden chikken standart” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулки сифатида тақдим этилган давлат рақами 50 756 ZAA ва давлат рақами 50 753 ZAA бўлган “Nexia-3” русумли автомашиналарига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2020 йил 17 июнь куни келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва тарафларга ижро ва маълумот учун юборилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни тўламаганлиги сабабли ундирув гаров мулкларига қаратилган. Дастлаб, қарздор “Golden chikken standart” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулки сифатида тақдим этилган давлат рақами 50 756 ZAA бўлган “Nexia-3” автомашинасини савдога чиқариш мақсадида хатланиб, бошланғич сотув баҳоси 69.174.380 сўм билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилган.

Савдо натижаларига кўра, 2020 йил 3 декабрда 72.633.099 сўмга “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотилган. Ижро ҳаракатлари давомида, қидирувда бўлган қарздор “Golden chikken standart” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулки сифатида тақдим этилган давлат рақами 50 753 ZAA бўлган “Nexia-3” автомашина топилиб қарздорлик ҳисобига хатланган.

Хатланган автомашина гаров мулкининг бошланғич реализация баҳоси тарафларнинг ўзаро келишув далолатномасига кўра 69.174.380 сўм этиб белгиланган ва шу нархда “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган бўлиб, мазкур автомашина савдоси 2021 йил 9 август куни ўтказилган.

Шунингдек, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 5 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Хафсиз дарё ва сойлар” УК ва қўшимча қарздор “Метал дизайн” МЧЖдан ундирувчи “Инфинбанк” фойдасига 137.926.846 сўм кредит қарзи ундириш ундирувни қўшимча қарздор “Ўнҳаёт” ХКга тегишли бўлган гаров мулки сифатида тақдим этилган давлат рақами 50 177 МАА бўлган “Malibu BDA” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2021 йил 7 апрелда келиб тушган бўлиб, тарафларга ижро учун юборилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни тўламаганлиги сабабли ундирув гаров мулкларига қаратилган. Қўшимча қарздор “Ўнҳаёт” ХКга тегишли гаров мулки бўлган “Malibu BDA” русумли автомашина қарздорлик ҳисобига хатланган бўлиб бошланғич реализация баҳоси тарафларнинг ўзаро келишув далолатномасига кўра, 91.000.000 сўм этиб белгиланган.

“E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 22 июлдаги 6328-сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Nam lyuks impeks” МЧЖ ва қўшимча қарздор Муҳаммадали Абдураҳимовдан ундирувчи “Ипак йўли банк” фойдасига жами 86.951.950,32 сўм кредит қарзи ундириш ундирувни қўшимча қарздорга тегишли бўлган гаров мулки сифатида тақдим этилган давлат рақами 50 722 МА бўлган “Lada/Gab 130 Ladaxray” автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2021 йил 28 июлда келиб тушган. Қўшимча қарздорга тегишли гаров мулки бўлган автомашина қарздорлик ҳисобига хатланиб, жарима майдончасига тортилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 10 кунлик муддатда тўлиқ тўланмаган тақдирда қарздор “Nam lyuks impeks” МЧЖ ва қўшимча қарздор Муҳаммадали Абдураҳимовга тегишли гаров мулки бўлган автомашинани “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасига бошланғич сотув баҳоси 70.000.000 сўм билан аукционга чиқарилишини тўғрисида хабарнома юборилган.

Корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар, фуқаролар ҳам ўз вақтида қарздорлигини ёпиши керак. Маъулиятни ҳис этган фуқаролар турли дилхираликлардан узоқ туриши аниқ.

Ҳумоюнмирзо Абдуллаев,

Мажубрий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

ЎзА