Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик ундирилди
18:35 / 2025-12-11

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида фуқародан “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонасига етказилган 58 млн 707 минг сўмлик зарар ҳамда қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмагани учун 2,9 млн сўм ижро йиғими ҳам ундирилди. Маълум қилинишича, бу чоралар жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг ижро ҳужжати асосида амалга оширилган бўлиб, қарздорнинг мулклари хатланиши туфайли зарарни ундириш имконияти яратилган.

—  Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш нафақат шахснинг ўз молиявий манфаатларига, балки бутун коммунал хизматлар тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади,-  дейди МИБ Ширин шаҳар бўлими бошлиғи Акмал Абдукаримов. — Чунки бундай ҳолатлар тизим самарадорлигини пасайтиради, ресурсларнинг оқилона тақсимланишига халақит қилади ва аҳоли учун хизмат кўрсатишда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис корхона ва мутахассислар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қонунчиликка қатъий риоя қилишга, ресурслардан оқилона фойдаланишга, электр энергиясидан фақат тегишли шартлар асосида фойдаланишга чақирмоқда. Улар таъкидламоқда: қонун талабларига амал қилиш нафақат шахснинг молиявий барқарорлигини таъминлайди, балки коммунал хизматлар тизимининг самарадорлигини ҳам яхшилайди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири