Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик қопланмаса, “TAHOE” автомашинаси сотилади
20:41 / 2024-03-11

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг қарздор – Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан судланган Д.Х.дан базавий ҳисоблаш миқдорининг 358 баравари миқдорида, яъни 118 млн 140 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Пешку туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси почта хизмати орқали тарафларга юборилган. 

Қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли, қарздорнинг номида бўлган мол-мулкларни аниқлаш чоралари кўрилган. 

Давлат ижрочисининг 2024 йил 22 январдаги қарорига асосан қарздорнинг номида бўлган “TAHOE” русумли автотранспорт воситасига нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган. 

Бюронинг қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздорга тегишли автомашина ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда мазкур автомашина баҳоланиб, “E-Auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири