French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин
12:20 / 2022-02-11

Шартномавий муносабатлар фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади.

Шартномага мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаган субъектлар шартнома шартларига ёки фуқаролик қонунчилигига кўра жавобгар бўлади.

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳада дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юборганлик; корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик; шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Ҳозирда шартнома тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган. Бу  эса шартнома тарафларига мажбуриятни бажармаганлик учун иккита таъсир чораси қўлланилишига, яъни ҳам маъмурий, ҳам мулкий жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда.

Илғор хорижий давлатлар қонунчилигида эса фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳолатини маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш амалиёти мавжуд эмас.

Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди.


               ЎзА