Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлардан тадбиркор фойдасига 4,8 млрд. сўм моддий зарар ундирилди
11:34 / 2020-12-09

Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувига Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.Абдуллаев ва бошқалардан солидар тартибда ундирувчи «Газлинефтгазқазибчиқариш» корхонаси фойдасига 4 млрд. 805 млн. 502 минг сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

 Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Абдуллаев томонидан қарор талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида, давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 421-моддасига асосан қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун тегишли давлат органларига юборилган.  

Шунингдек, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Шунингдек, қарздор фуқаро Тошкент вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётганлиги аниқланиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 67-моддасига мувофиқ қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа даромадларидан ушлаб қолиш учун юборилган.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Абдуллаев ва бошқалардан солидар тартибда ижро ҳужжатида кўрсатилган 4.805.502.991 сўм моддий зарар пул маблағлари «Газлинефтгазқазибчиқариш» корхонаси фойдасига тўлиқ ундириб берилди.