Қарздор ташкилотдан тадбиркорга ярим млрд.дан зиёд қарздорлик ундириб берилди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 04.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор ташкилотдан ундирувчи "KAPSTROY TAʼMIR LT" фойдасига 559 млн. 710 минг 145 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.08.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати бўйича ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
МИБ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қўйилган талабларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-2-моддасини қўллаб қарздор ташкилот раҳбарига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдорида, яъни 3 345 000 сўм маъмурий жарима қўлланилган.
Давлат ижрочиси Ф.Рузиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкасса қўйилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамидан 559.710.145 сўм асосий қарздорлик шунингдек қўлланилган маъмурий жарима пуллари ҳам ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати иш юритуви тамомланган.