Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор оталар қамалди
14:31 / 2025-07-15

Сирдарё вилояти Ховос туманида алимент тўлашдан бўйин товлаган 12 нафар қарздор оталарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Суд қарорларига асосан, уларнинг ҳар бирига 15 суткадан қамоқ жазоси белгиланди.

– Ҳар бир бола меҳр ва моддий таъминотга ҳақли. Конституциямизнинг 65-моддасига мувофиқ, ота-оналар фарзандларини вояга етгунга қадар моддий жиҳатдан таъминлашга мажбур. Бу мажбуриятни унутганлар амалдаги қонунлардан қочиб қутула олмайди. Акс ҳолда, улардан алимент маблағлари суд орқали мажбурий тартибда ундирилади, – дейди Мажбурий ижро бюроси Ховос тумани бўлими давлат ижрочиси Рустамжон Эсанов.

Мисол учун, қарздор И.Х. фарзандини моддий жиҳатдан таъминлашдан қочиб, 18,9 миллион сўм алимент тўловини амалга оширмаган. Қарздор З.Э. эса 13,8 миллион сўм миқдоридаги алимент мажбуриятини бажармаган. Ушбу ҳолатлар юзасидан суд қарорлари чиқарилиб, тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Энг муҳими, Мажбурий ижро бюросининг Ховос тумани бўлими томонидан вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган изчил ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида жами 3,1 миллиард сўм миқдорида алимент пули ундирилиб, ҳақдорларга етказилди.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири