Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор ота жавобгарликка тортилди
19:18 / 2026-02-04

Сирдарё вилоятида алимент тўлаш мажбуриятини бажармаган қарздор шахсга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Суд қарорига асосан қарздор С. М. дан вояга етмаган фарзанди фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани бўлимида ижрога қабул қилинган.  

Бироқ қарздор суд қароридан хабардор бўлишига қарамасдан, белгиланган алимент тўловларини амалга оширмасдан, давлат ижрочисидан яшириниб юрган.

Мазкур ҳолат юзасидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида у Тошкент вилояти Зангиота туманидан аниқланиб, давлат ижрочисига топширилди.

Қарздорнинг алимент бўйича қарзи ҳисоблаб чиқилганда, у 29 миллион 40 минг сўмни ташкил этган. Қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш судда кўриб чиқилди.

Суд қарори билан қарздор С. М. га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири