Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор ота фарзанди таъминоти учун олдиндан 8 минг 700 АҚШ доллар тўлади
18:14 / 2023-05-02

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2021 йил 20 майдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Ф.Н.дан икки нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ундирувчи М.Х фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига кўра МИБнинг Нурота туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор Ф.Н. билан суҳбат ўтказилиб, унга ҳуқуқ-мажбуриятлари тушунтирилган. Натижада қарздор вояга етмаган фарзандларининг 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини ҳисоб-китоб қилиб бериш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилган.  

Дастлаб бу ҳақда ундирувчи М.Х. огоҳлантирилиб, унинг розилиги асосида фарзандларининг 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун 8 минг 700 АҚШ доллари миқдорида алимент пули қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилди.  

М.Қосимова, ЎзА