Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор ота 47,1 миллион сўм алимент пулларини тўлади
10:47 / 2021-02-27

Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2010 йил 14 апрелдаги суд буйруғига асосан қарздор фуқаро М.Мдан ундирувчи фуқаро Д.Дж фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таьминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро М.Мга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари тушунтирилди.

Қонун мазмун-моҳиятини тушуниб етган қарздор фуқаро М.М ижро ҳужжати бўйича алимент ундирувчи фуқаро Д.Дж.га фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар 47,1 миллион сўм алимент пулларини тўлаб берди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор фуқаро М.Мга белгиланган барча чекловлар бекор қилиниб, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.

Зариф Комилов, ЎзА