Қарздор ота 3 йиллик пулларни тўлаб берди
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бўлими томонидан август ойида иш юритувдаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 1 миллиард 192,7 миллион сўм алимент тўловлари ундирилган.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 08.04.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Т.дан ундирувчи Ж.Т.нинг фойдасига ½ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, 2019 йил апрель ойидан 2022 йил август ойига қадар жами 41 172 852 сўм алимент қарздорлиги ҳисобланган. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан қарздор М.Т.дан 41 200 000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг номига очилган “Алоқабанк” пластик картасига ўтказиб берилди.
Ш.Суяров, ЎзА