English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор МЧЖдан, ”Қишлоққурилишбанк” фойдасига 550 миллион сўм пул маблағи ундирилди
19:39 / 2023-12-27

МИБ ахборот хизмати хабарига кўра, олинган кредит маблағлари вақтида қайтарилмаслиги натижасида, банклар қарздорликларни ундириш юзасидан судларга мурожаат қилади ва қарздорликни ундириш суд орқали Бюро органларига келади.

Банклар томонидан киритилган даъво аризаси суд тартибида кўриб чиқилиб, қарздорликларни ундириш бўйича ҳал қилув қарорлари Бюро органлари иш юритувига келиб тушади. 

Шу каби ижро ишлари Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувида ҳам талайгина ва банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси устидан алоҳида назорат ўрнатилган. 

Ҳозирда вилоятда банк кредит қарздорликларини ундириш бўйича кенг кўламли тадбирлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган Янгийўл туманлараро судининг қарорига асосан қарздор “HSE. SIL." МЧЖдан, ”Қишлоққурилишбанк” фойдасига 550 млн. сўм пул маблағи хатланиб, қарздорлик амалда ундирилди. 

М.Қосимова, ЎзА