Қарздор корхонага нисбатан қонуний чоралар кўрилди
Наманган вилоятида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторлари томонидан Учқўрғон туманида жойлашган йирик ишлаб чиқариш корхонасига нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур корхонанинг суд ҳужжатларига асосан умумий қарздорлиги 50 миллиард сўмни ташкил этиши аниқланди. Суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарздор корхонанинг мол-мулклари қонунчилик талабларига мувофиқ тартибда хатланди.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА