Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздор корхонадан 148 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди
08:46 / 2021-11-04

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, вилоятда 330 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари ёқиб юборилди.

Ҳукуматнинг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олинган, бирон-бир ҳужжати йўқ этил спирти, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, экспертиза хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз, деб топилган товарлар йўқ қилиниши қатъий белгилаб қўйилган.

Дори воситалари экспертиза хулосаси бўйича истеъмолга яроқсиз деб топилган. Таъкидланишича, вилоятга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори-дармонлар муфлин печ ёрдамида ёқиб, йўқ қилинган. Дориларнинг умумий қиймати 4 та ижро ҳужжатига асосан, 330 миллион сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари МИБ Мингбулоқ тумани бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан 16 нафар фуқаронинг 148,7 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан 2021 йил 15 сентябрдаги “Мингбулоқ пахта тозалаш” акционерлик жамияти меҳнат шартномаларини бузиб, 16 нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб берилмагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.

Суд корхонага ушбу ишчи-ходимларнинг ўз вақтида тўланмаган жами 148 миллион 710 минг 899 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича суд буйруғи чиқарилган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюро туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бунинг натижасида, МИБ томонидан “Мингбулоқ пахта тозалаш” акционерлик жамиятининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномасига асосан иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинди. Ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА