Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 23.08.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Пирматов Азамат Турғуновичдан ундирувчи Пирматова Дилафруз Фурқат қизи фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Н.З.Улмасова томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган бўлиб, қарздорга алимент ундируви юзасидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, алимент пулларини тўламаган тақдирида маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли алимент қарздорлиги 3 млн. 998 минг 601 сўмга етган.
Қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома расмийлаштирилган ҳамда 08.11.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарорига кўра қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор А.Т.Пирматов жазони ўтагач, ундирувчи фойдасига алимент қарздорликни тўлиқ тўлаб берган.
Шунга ўхшаш, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 11.10.2007 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Гранкин Евгений Валеревичдан ундирувчи Гранкина Ирина Викторовна фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган отанинг 9 млн.сўм қарздорлиги Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома расмийлаштириш жараёнида тегишли хулоса чиқарган ота томонидан тўлиқ тўланган.
Ижро иши юзасидан фарзандлар вояга етгунига қадар мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади.