Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздан қочиб бўлмади: фермер “Cobalt”исиз қолди
17:38 / 2025-09-10

Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 февралдаги қарори асосида қарздор фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига 41 миллион 780 минг сўм қарз ундириш юзасидан ижро иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш учун расман огоҳлантириш берилди, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмади.

Шундан сўнг, қарздор фермер хўжалигига тегишли “Cobalt” русумли автомашина хатланиб, белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳозирда автотранспорт воситасини баҳолаш ва уни электрон аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Ундан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири