English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарз сабаб қимматбаҳо автомашина бой берилди
18:29 / 2022-08-24

Мажбурий ижро бюролари томонидан вақтида тўланмаган йирик қарздорликлар қандай ундириляпти? Вақтида тўланмаган қарздорликлар кейинчалик мол-мулк билан боғлиқ қарздорликдан кўра каттароқ муаммоларни келтириб чиқаришидан хабардормисиз?

Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Ж.М қарз сабаб худди шундай муаммога дуч келди.

«АТ КАПИТАЛБАНК» Фарғона филиали фойдасига Ж.М.дан 258.820.000 сўм қарз ундириб берилган.

Ундирув МИБнинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан амалга оширилган. Қайд этилишича, мазкур қарздорликни ундириш бўйича фуқарога дастлаб ихтиёрий муддат берилган. Аммо бу вақт мобайнида қарздорлик бартараф этилмайди. Марғилон туманлараро суди томонидан қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжати чиқарилган.

Лекин Ж.М. бир неча марта огоҳлантирилса-да, банк олдидаги мажбуриятини бажариш чорасини кўрмаган. Шу сабаб унга тегишли бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситасига шу йилнинг ўзида қидирув эълон қилинган.

Қидирув шўбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра, “EQUINOX” автомашинаси Фарғона шаҳрида ҳаракатланиши аниқланган ва ушланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳозирда хатланган мулкни аукцион савдосига қўйиш чоралари кўрилмоқда.


 

ЎзА