Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарз қайтарилмаса “Lacetti” автомашинаси сотувга қўйилади
10:47 / 2022-11-22

Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда. Бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиб, кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўп.

Бироқ, айрим тадбиркорлар кредитларини қайтаришни пайсалга солмоқда. Мисол учун Бухоро вилояти Когон туманлараро судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ижро варақасига асосан ундирувчи АТБ “Микрокредитбанк” Бухоро вилояти филиали фойдасига қарздор “Когон Бассейн” МЧЖдан 220 миллион сўм асосий кредит қарздорлиги ва 18,5 миллион сўм фоиз қарзи жами 238,5 миллион ундириш ва ундирувни “Бухоро Шарқ” МЧЖга тегишли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, “Lacеtti” автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.  

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Натижада қарор нусхаси тарафларга юборилди. Ихтиёрий муддат давомида қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли давлат ижрочисини қарорига асосан гаров мулки ҳисобланган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасига нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.  

Бюронинг қидирув ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида гаров мулки сифатида қўйилган МЧЖга тегишли “Lacetti” автомашинаси Бухоро шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги тезкор йўллар билан аниқланган. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни  ўтказилган тезкор тадбир давомида автомашина Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уй олдидаги майдончага қўйиб кетилганлиги аниқланган. Натижада тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Бунда автомашина давлат рақам белгисини ечиб қўйиш одати ҳам қарздорга ёрдам бермади. Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА