Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарз эвазига 14 миллиард сўмга тенг мулк олиб қўйилди
19:43 / 2023-08-08

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан, белгиланган солиқ, кредит ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган жисмоний ва юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида катта миқдорда кредит олиб, тўловларини  ўз вақтида қайтара олмаётган айрим қарздорлар гаровга қўйган мулкларини сотиш ҳоллари ҳам минг афсуски учраб турибди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан “PRINT TEX” масъулияти чекланган жамиятидан АТИБ “Ипотекабанк” Андижон вилоят филиали фойдасига жами 1 миллиард 739 миллион 965 минг 504 сўм ва 1 миллион 679 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.  

Ижро иши Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлиб, қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаблари бажарилмаганлиги сабабли гаровга қўйилган қарздорга тегишли Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ ва Ўзбекистон кўчаларида жойлашган савдо уйи, кўргазмалар зали, идора ва қўшимча бино-иншоотлари ҳамда 13 хонадан иборат ишлаб чиқариш цехи, 28 дона дастгоҳ хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилди.

– Юқоридаги мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли савдодан қайтарилган, – дейди Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси шўъба инспектори Турғунбой Маматов. – Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига мувофиқ, гаровдаги мулклар ундирувчига ўн фоиз арзонлаштирилган нархда қарздорлик ҳисобига таклиф этилган.

Шунга кўра, ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” Андижон вилоят филиали қарздорлик ҳисобига бино-иншоот ва дастгоҳларни топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилиб олди. Шу тарзда тадбиркорлик субъекти кредит қарздорликнинг маълум қисмидан қутулди. Бугунги кунда МИБ томонидан қарздорликнинг қолган қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА