Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида янги санитария-гигиена лабораторияси қурилмоқда
11:55 / 2026-01-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоятида жамоат саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим лойиҳа амалга оширилмоқда. Қарши шаҳар Қарлиқбоғот маҳалласида жойлашган санитария-гигиена лабораториясининг қурилиш ва реконструкция ишлари “Уйғур қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан жадал суръатда давом эттирилмоқда. Ушбу объект Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг вилоят бошқармасига қарашли бўлиб, замонавий талаблар асосида барпо қилинмоқда.

[gallery-27238]

Қурилиш ишлари 2025 йил 3 сентябрда бошланган. Объектни тўлиқ фойдаланишга топшириш 2026 йил 1 сентябрга режалаштирилган.  

Мазкур лаборатория вилоятда санитария-гигиена назоратини кучайтириш, аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш ва замонавий диагностика имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Янги бино нафақат илмий-тадқиқот ишларини, балки амалий тиббий хизматларни ҳам юқори даражада ташкил этишга замин яратади.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА