English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида яна иккита замонавий боғча фаолият бошлади
16:08 / 2024-02-10

Қашқадарё вилояти маркази ҳисобланган Қарши шаҳрининг Хўжахиёл маҳалласида жойлашган 1956 йилда қурилган 110 ўринли 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси эскиргани сабаб анчадан буён ачинарли аҳволда эди. Ҳукуматимиз томонидан мактабгача таълимни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор сабаб ушбу эски бино бузилиб, ўрнида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қарийб 5 миллиард маблағ эвазига замонавий уч қаватли, 120 ўринга мўлжалланган янги бино қурилди.

Боғчада яратилган қулай шароитлар, ташкил этилган чет тили, спорт, мусиқа тўгараклари болажонларнинг бир олам қувончига cабаб бўлди. 

Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими тасарруфидаги Шодлик маҳалласида жойлашган 360 ўринга мўлжалланган 12 гуруҳлик 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам 1974 йилда қурилган бўлиб, биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли ДМТТ фаолияти 2022 йилда вақтинчалик тўхтатилган эди. 

[gallery-15909]

Инвестиция дастури асосида 8,7 миллиард сўм маблағ эвазига капитал реконструкция қилинган боғча замонавий ва муҳташам кўриниш олди. 

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг тантанали очилиш маросимларида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, шаҳар ҳокими, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти, депутатлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда Қашқадарё вилоятида жами 3 минг 551 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятда 3-7 ёшдаги болалар сони 308 минг 364 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 61 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари