French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида қозонхоналар ишга тушди
19:15 / 2022-11-10

Кунлар совуб қиш эшик қоқмоқда. Бунда хонадонларни айниқса кўп қаватли уйларни иситиш муҳим масалалардан бири саналади.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси 9 та қозонхона орқали Қарши шаҳридаги 150 та кўп қаватли уй, 6212 та хонадонни иссиқлик энергияси билан таъминламоқда.

Тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25 октябрь куни ИИБ ва ДХХ қозонхоналари (2 та кўп қаватли уй, 140 хонадон), 27 октабрь куни Геология ва 8 митти туман қозонхоналари (9 та кўп қаватли уй, 360 хонадон), 7 ноябрь куни РК-1 ва Нефтчи-1 қозонхоналари (48 та кўп қаватли уй, 1920 хонадон) ишга туширилди. Қозонхоналарни 2022/2023-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мобайнида Нефтчи-2-3 ва РК-2 қозонхоналарга (89 та кўп қаватли уй, 3792 хонадон) ўрнатилган газ ҳисоблагичларда юзага келган носозликлар бартараф этилиб, қозонхоналарнинг бошқарув пултларида созламалар амалга оширилди ва 9 ноябрь куни ишга туширилди.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилда Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 январдаги “2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан Қарши шаҳар Шўртангаз МФЙ 7-миттитуман ҳудудида 38 та кўп қаватли уй учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан РК-4 қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Мазкур қозонхона қурилиши учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан 33,5 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Айни кунга қадар 25,300 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, ушбу маблағ ҳисобига 3 та қозон хорижий давлатдан олиб келиб ўрнатилди. 5,8 километр иссиқлик тармоқларидан 5,7 километр қисми ётқизилди. 24 та иссиқлик камералари қурилди. 36 та иссиқлик тақсимловчи қурилмалардан 26 таси ўрнатилди. Қолганларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА.