Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида карантин марказидаги беморларни кетишга мажбурланаётгани ростми?
13:35 / 2020-10-22

Хўш, аслида ҳолат қандай? У ердаги беморларнинг чиқиб кетишга мажбурланаётгани ростми?


Яқинда ижтимоий тармоқларда "Президент томонидан битта касал учун ажратилган 35 миллион сўмга яраша дори-дармонлар берилмаяпти, ҳамма дорини ўзимиз олиб келяпмиз... Бизни ҳар хил йўллар билан чиқиб кетишга мажбур қилишяпти!" мазмунидаги Қарши шаҳридаги спорт коллежида ташкил этилган карантин марказида оғир аҳволда ётган беморнинг ўғли томонидан йўлланган мурожаати тарқалди.

Хўш, аслида ҳолат қандай? У ердаги беморларнинг чиқиб кетишга мажбурланаётгани ростми?

Ушбу масалани ўрганиш учун Қарши олимпия захиралари спорт коллежида ташкил қилинган “Covid-19 махсус саралаш ва даволаш маркази”га вақтинча раҳбар сифатида бириктирилган Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бошлиғи Тўлқин Расулов билан боғландик.

У кишининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам вилоятда коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларни даволаш ва мулоқотда бўлганларни алоҳидалаш мақсадида Қарши олимпия захиралари спорт коллежида 700 ўринли “Covid-19 махсус саралаш ва даволаш маркази” ташкил этилган. Аммо вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли кўрсатмасига асосан марказ жойлашган бинони куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 16 октябрь санасидан эътиборан марказ вақтинча ёпилган ва у ердаги беморларни касаллигининг турига қараб вилоятдаги шифохоналарга, марказларга ўтказилиши режалаштирилган.

Лекин марказда даволанаётган айрим фуқароларда текширувлар давомида инфекция аниқланмаган. Улар ўзида мавжуд касалликлар бўйича бошқа шифохоналарда даволаниши тавсия қилинган бўлишига қарамай ҳамон марказдан кетишни пайсалга солишмоқда. Натижада ҳар хил турдаги асоссиз маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатмоқда. Масалан, ўша мурожаатни йўллаган деҳқонободлик йигитнинг отаси 84 ёшда бўлиб, текширувлар натижасида унга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология бўлимига ётқизиш тавсия қилинган.

Аслида вилоятимизда коронавирус билан касалланган беморларнинг даволаниши учун етарлича жойлар бор ва уларда барча имкониятлар яратилган. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.