Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида “American Makerspace in Qarshi” инновацион таълим майдончаси ишга туширилади
12:04 / 2026-01-25

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов АҚШ "Air Products" компаниясининг Европа ва Африка минтақалари бўйича раҳбари Иво Болс билан учрашди.

Мулоқот давомида амалга оширилаётган қўшма инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди. Қарши шаҳрида “American Makerspace in Qarshi” инновацион таълим майдончасини ишга тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

STEAM йўналишини ривожлантиришга қаратилган мазкур лойиҳа таълимни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш, шунингдек глобал иқтисодиёт шароитида талаб юқори бўлган техник кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ҳамда мамлакатнинг барқарор иқтисодий ва технологик ривожланишига кўмаклашувчи янги ташаббусларни илгари суришга келишиб олдилар.

Г.Сатторова, ЎзА