Қаршида 35 метрлик янги йил арчаси қад ростлади
Янги йилни барчамиз интиқлиқ билан кутамиз. Айниқса болажонларнинг ушбу байрам билан боғлиқ таассуротлари ўзгача. Улар хаёлан Қорбобо ва Қорқиздан совғалар кутиб, олам-олам орзулар қилишади. Байрам шукуҳи бутун ҳудудлар бўйлаб тарқалади. Қаерга қараманг байрамона безатилган арча, турфа хил чироқлар ёғдуси.
Қашқадарё вилоятида ҳам янги йил байрамига кўтаринки руҳда тайёргарлик қилинмоқда. Хусусан, вилоят маркази Қарши шаҳрининг 3 та жойида асосий арчалар қад ростлади. Улар вилоят мусиқали драма театри, Одина масжиди ва Қарши темирйўл вокзали ёнида ўрнатилди.
Байрам арафасида воҳа аҳлига байрамона кайфият улашиш мақсадида ушбу манзилларда байрам тадбирлари, кўнгилочар дастур ва чиқишларга старт берилади.
[gallery-490]
Шунингдек, вилоятнинг барча туман ва шаҳар марказларида ҳам шу каби байрам арчалари ўрнатилган бўлиб, аҳоли учун хизмат қилишни бошлади.
Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА