Қарши халқаро аэропортида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Айни дамда Қарши аэропортининг аэровокзал комплексида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки босқичда ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган зал кенгайтирилди.
Аэровокзалнинг йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини соатига 200 йўловчидан 400 нафар йўловчига ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, аэровокзалнинг иккинчи қавати жўнаб кетувчи йўловчилар учун мўлжаллаб қайта реконструкция қилинади.
Бунинг натижасида комплексдаги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш устунлари сони ҳозирги 3 тадан 10 тага оширилади.
Шунингдек, замонавий юк тақсимловчи ленталар, электрон тарозилар ва йўловчилар учун қулайликлар яратишга мўлжалланган бошқа мосламалар ўрнатилади.
Мафтуна Каримова, ЎзА