Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши туманидаги 396-референдум участкасидан фоторепортаж
18:58 / 2023-04-30

Қарши тумани Ҳилол маҳалласи 5-мактаб биносида жойлашган 396-референдум участкасида 1987 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 45 нафари илк марта овоз бераётган ёшлардир. Рўйхатга олинганларнинг 104 нафари муддатидан олдин овоз берган.

[gallery-11677]

- Бугунги овоз бериш жараёнига барча ёшу қари Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлардан мамнун бўлиб, ўз овозини бериб кетмоқда, - дейди Қарши туман Кенгаши депутати Адиба Алиқулова. - Айниқса устозлар нуфузини ошириш, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Конституциямизнинг 52-моддасида белгилаб қўйилди. Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар, 128 моддадан 155 тага ортганлиги, 60 фоиздан ортиқ таклиф ва фикрларни ёшлар томонидан берилганлиги, халқимизнинг фаровон яшаши учун хизмат қилади. Таъбир жоиз бўлса халқ қомуси деса ҳам бўлади.  

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА