Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши туманида ўрдакчилик ривожлантирилади
23:14 / 2025-02-19

Аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг ягона йўли даромад манбаига эга бўлган иш билан шуғулланиши учун имконият яратиб беришдир.

Юртимизда кейинги йилларда бу борада тизимли ишлар амалга оширилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби дафтарлар рўйхатига киритилиб, имкониятига мос равишда касб-ҳунарга ўқитилиб, асбоб-ускуналар олиб берилмоқда, деҳқон хўжалиги ерлари ажратилмоқда, чорвачилик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредитлар берилмоқда.  

Жумладан, ҳудудлардаги зовурларда ўрдакчиликни йўлга қўйиш ҳам мана шундай лойиҳалардан бири саналади.  

Жорий йилда Қарши туманида ҳам туман ҳокими топшириғи билан коллектор-дренаж ҳамда бошқа мелиорация объектлари атрофлари ободонлаштирилиб, туманда ўрдакчилик янада ривожлантирилишига замин ҳозирланмоқда.

Қарши тумани Қуйи Бешкент маҳалласида кўп тармоқли тадбиркор Шерзод Раҳимов томонидан туман ҳокими тавсияси билан қаровсиз бўлган манзилда ўрдакчилик лойиҳаси йўлга қўйилди.  

Тадбиркор томонидан ушбу лойиҳа асосида 100 минг дона ўрдак етиштириш кўзда тутилган. Натижада яна 10 нафар янги иш ўрни яратилади ва улар асосан ҳудуддаги кам таъминланган оилалар вакилларидан олинади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири