Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши туманида “Маҳалла сервис компанияси” фаолиятини бошлади
09:58 / 2025-11-07

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қарши тумани Омонтепа маҳалласида “Маҳалла сервис компанияси”нинг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилган.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

“Маҳалла сервис компанияси” фаолияти маҳаллаларнинг ободлиги ва тартиб-интизомини таъминлашга, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга, шунингдек, фуқароларнинг ҳудудларни ободонлаштиришдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади. Компания томонидан жами 23 турдаги хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Мазкур компаниянинг ташкил этилиши, эса маҳаллалардаги ишларни тизимли ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва жойлардаги ободонлик ишларини самарали амалга ошириш учун муҳим қадам, дейиш мумкин.

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, бу амалиёт ҳудуддаги бошқа маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич ташкил қилинади. 

Ўлмас Баротов, ЎзА