Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши шаҳридаги кўча ҳар ёғингарчиликдан кейин сувга тўлмоқда (+видео)
22:17 / 2026-01-24

ФОТОТАНҚИД

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Худойзод маҳалласида жойлашган йўлда ҳар бир ёмғир ёки қор ёғингарчилигидан кейин сув тўпланиши кузатилмоқда. Мазкур ҳолат аҳоли кундалик ҳаётида қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг билдиришича, кўчада сув чиқариш учун лотоклар ўрнатилган бўлса-да, ёғингарчилик пайтида сув тўлиқ чиқиб кетмаяпти. Натижада йўлда сув йиғилиб, автомобиллар ҳаракати қийинлашмоқда, пиёдалар учун эса хавфли вазият юзага келмоқда.

— Ёмғир ёки қор ёғса, кўчадан ўтиш деярли имконсиз. Лотоклар мавжуд, аммо сув кетмайди. Бу ҳолат автомобиллар қатновига ҳам, пиёдаларга, айниқса, ўқувчиларга ноқулайлик туғдиряпти. Масъул ташкилотлар муаммога ечим топса, мақсадга мувофиқ бўларди, - дейди маҳалла аҳолиси вакили Жаҳонгир Хидиров.

Мутахассислар фикрича, ушбу муаммони бартараф этиш учун дренаж тизимини такомиллаштириш, зарур ҳолларда янги қувурлар ўрнатиш, йўл қопламасини тенглаштириш ва асфальтни янгилаш лозим. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият томонидан мунтазам мониторинг олиб борилиши ҳамда аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдирилиши муҳим аҳамият касб этади.

[gallery-27286]

Худойзод маҳалласидаги мазкур ҳолат шаҳар инфратузилмасидаги айрим камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Муаммони тезкор ҳал этиш нафақат транспорт ва пиёдалар ҳаракати, балки шаҳарнинг умумий қиёфаси ҳамда аҳоли ишончи учун ҳам муҳимдир.

Суратда: ёғингарчиликдан кейин Худойзод маҳалласидаги йўл ҳолати.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xixxCWHdTaM" title="Qarshi shahridagi ko`cha har yog`ingarchilikdan keyin suvga to`lmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

        Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат, видео),  ЎзА