Қарши шаҳрида йўллар қордан тозаланмоқда
Бугун эрта тонгдан вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида автомобиль йўлларини қордан тозалаш, музламаларга қарши туз-қум аралашмасини сепиш ишлари изчил олиб борилмоқда.
Асосий магистраль ва ички йўлларда ҳаракатнинг узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда йўлларда юзага келиши мумкин бўлган тирбандлик ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Масъул хизматлар вазиятни доимий назоратга олган.
Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда транспорт воситасини бошқаришда ҳушёр бўлиш, белгиланган тезликка амал қилиш, оралиқ масофани сақлаш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш сўралади.
[gallery-27247]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари