Қарши шаҳрида сифатсиз электр иситиш воситалари аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Қашқадарё вилояти бўлими томонидан Қарши шаҳридаги савдо нуқталарида сотилаётган "ПИКАИ" ва "БЕССЕ" русумли электр иситиш мосламалари юзасидан назорат хариди амалга оширилди.

Лаборатория синовлари натижасида мазкур маҳсулотлар техник регламент, маркировка ҳамда амалдаги стандартлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу турдаги жиҳозлардан фойдаланиш электр токи уриши, электр энергияси сарфининг меъёрдан ошиб кетиши, кабелнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши, ёнғин келиб чиқиши каби ҳолатларга сабаб булиши мумкин.
Ҳамроз Баянов, ЎзА