Қарши шаҳрида қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳри кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги ва профессионал спортчилар ўртасида вилоят ҳокими кубоги мусобақаларига мезбонлик қилди.
Гимнастика спорт саройида ўтказилган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Мусобақада профессионал қўл жанги усталари ўртасида ҳам беллашувлар ўтказилиб, унда барча жуфтликлар бўйича қашқадарёлик ўғлонларнинг қўли баланд келди.
Турнир якунида кичик ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги мусобақалар ғолиблари, иқтидорли спортчилар ва мураббийлар вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-6369]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА