Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши шаҳрида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаси ўтказилди
18:12 / 2025-05-17

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 18 ёш ва ундан катта ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида адаптив спорт турларидан оммавий спорт мусобақаларининг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 416 нафар ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди. Финал босқичида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциацияси масъуллари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилоят спорт бошқармаси масъуллари ташриф буюрди.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциациясининг ижрочи директори Анвар Мурсакулов барча иштирокчиларга муваффақият тилади. Беллашувларда ғолиблар ўз маҳоратини намоён этиб, юқори кайфиятда баҳсларни олиб борди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 26 нафар ғолиб иштирокчи республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бу тадбир ногиронлиги бўлган шахсларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш, уларни жисмоний фаолликка жалб қилиш, шунингдек, паралимпия спорт турларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири