Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарорлар мазмун-моҳияти тушунтирилди
10:13 / 2023-08-02

Навоий вилоят судида Олий суд Пленуми қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Олий суд судьялари, Навоий вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, туман, шаҳар ва туманлараро суди раислари ҳамда вилоят маъмурий суди судьялари иштирок этган тадбирда одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари, чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Семинарда Пленум қарорларининг мазмун-моҳияти, уларни амалда қўллаш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар муҳокама қилинди, – дейди вилоят маъмурий суди раиси Акмал Муродов. – Тадбирда асосий эътибор Олий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ва “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги қарорларини амалиётда қўллаш масаласига қаратилди.

Семинарда судьялар амалиётда учраётган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга Олий суд судьялари томонидан батафсил жавоб олди.

 

А.Бўриев, ЎзА