Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарорлар ижросига бағишланган учрашувлар (+видео)
15:05 / 2025-08-19

Олий Мажлис Сенати аъзолари жойларда бўлиб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, котибиятлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари аҳоли, хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Учрашувлардан мақсад Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини, хусусан, мустақилликнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек, Сенат Кенгашининг “Олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашдан иборат. 

Бухоро вилоятида  бўлиб турган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев Бухоро Педагогика институтида Сенат Кенгашининг “Олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси муҳокама қилинди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ж.Ашуров, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Адилов, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибияти мудирлари, бошқармалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 4 та давлат ва 6 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, улардаги 34 та факультет, 159 та кафедрада 308 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 121 та магистратура мутахассисликлари бўйича 99 505 нафар талабалар таҳсил олмоқда.

Сўнгги йиллар мобайнида вилоятда янги Бухоро давлат педагогика институти ва Бухоро давлат техника университетларидан ташқари яна 6 та нодавлат олий таълим муассасаларининг ташкил қилиниши ҳисобига олий таълим билан қамров даражаси 54 фоизга етказилди.

Бугунги кунда вилоятда 22 минг 171 нафар мактаб битирувчиларининг 13 минг 308 нафари олий таълим муассасалари ва 1 минг 674 нафари техникумларга ўқишга топширишни режа қилаётган бўлиб, 1 минг 227 нафари ишга жойлашиш, 579 нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш, 3 минг 224 нафари ўзини-ўзи банд қилиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўз хоҳишларини билдирган.

Бундан ташқари, профессионал таълим муассасаларини битираётган 7 минг 944 нафар битирувчиларнинг 3 минг 104 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган, 2 минг 117 нафари ишга жойлаштирилган, 198 нафари тадбиркорликка жалб қилинган, 403 нафари ўзини-ўзи банд қилган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_wXE53wLC_E" title="Qarorlar ijrosiga bag‘ishlangan uchrashuvlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Сенатор парламент юқори палатасининг яқинда ўтказилган тўққизинчи ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, 2025 йил 1-2 август кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисда сенаторлар томонидан 13 та масала, 9 та қонун муҳокама қилинди. Жамият тараққиёти, мамлакат ривожи қонун устуворлиги билан кафолатланади. Ҳар қандай глобал шароитда, ҳар қандай вазиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ёш авлод таълим-тарбиясига янада жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалардан саналади. 

[gallery-24812]

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида ушбу йўналишларнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид бир қатор қонунлар сенаторлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди ҳамда қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.