Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ва ижро: ҳокимиятда ишлаётган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
13:12 / 2022-02-02

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари меҳнат жамоалари ходимлари учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир. 

Бугун эрталабдан Нурафшон шаҳрида вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликларининг барча ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ижросига мувофиқ ташкил этилган тадбирнинг биринчи кунида 100 нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Невропатолог, терапевт, клиник лаборатория (қон таҳлили), УЗИ, ЭКГ, стоматолог, кардиолог, окулист ва отоларинголог каби жами 14 йўналишдаги мутахассислар томонидан тиббий таҳлиллар ўтказилди. Ўзаро мулоқотларда зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

Эндиликда, жойлардаги барча ташкилотларда корпоратив маданият ва соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида давлат фуқаролик хизматчилари, бошқа ишчиларни соғломлаштириш борасидаги ишларни изчил амалга ошириш режалаштирилган. Бу саъй-ҳаракатлар ҳозирги коронавирус пандемияси даврида касалликларнинг олдини олиш ва уларни профилактика қилиш, эрта аниқлаш, тўғри ташхис қилиш ва даволашда муҳим аҳамиятга эга. 

А.Мусаев,ЎзА.