Қарор ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Республика истеъмолчиларининг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Қарор моҳиятида тизимни янада ривожлантириш, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида шаффофликни таъминлашга эътибор қаратилган ҳолда аниқ вазифалар белгиланган.
Жумладан, истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг технологик занжири асосида туман (шаҳар)лар чегарасидаги қувурларга электрон ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши ва “online” мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси бугун Бухоро вилоятида ҳам олиб борилмоқда.


Пешку тумани тўртта – Ибн Сино, Янгибозор, Чибиғони, Варахша каби йирик ҳудудларга ажратилган бўлиб, уларнинг иккитасида газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди. Ҳимоя қутилари ҳамда тўсиқлари билан ўралди. Бу билан 4600 аҳоли хонадонлари ва 17 улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти яхшиланди.
Жараёнлар давом этмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА