Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 7 триллион 156 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
16:36 / 2021-11-04

Миллий матбуот марказида "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан тўққиз ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда масъуллар қурилиш материаллари соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.  

 - Жорий йилнинг 9 ойида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 7 триллион 155,6 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 136,2 фоизни ташкил этди, - деди "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси матбуот котиби Жамшид Шерметов. - Жумладан, 7,7 миллион тонна цемент, 19,1 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси, 12,4 миллион квадрат метр керамик плитка, 29,4 миллион квадрат метр гипсокартон, 115 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари, 1,7 миллион ўрам гулқоғоз, 97,5 минг тонна оҳак, 130,3 минг тонна гипс каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган. Шунингдек, пардозбоп керамик плитка, сантехкерамика маҳсулотлари, керамогранит, базальт арматураси, гулқоғоз ўзлаштириш йўлга қўйилди.  

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги қарорига асосан ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 863,4 миллион долларлик 39 та лойиҳа бўйича жорий йилда 327,6 миллион доллар ўзлаштириш белгиланган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 101 миллион доллар ташаббускорлар маблағи, 11,6 миллион доллар банк кредитлари ва 215 миллион доллар хорижий инвестиция ва кредитлар йўналтирилади.  

 Жорий йилда жами 306 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш ва 1 минг 625 та янги иш ўрнини ташкил этиш кўзда тутилган. 9 ойда 39 та инвестиция лойиҳаси бўйича жами 220,15 миллион доллар, шундан 152,94 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Шундан умумий қиймати 247,3 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа ишга туширилди ва 1 минг 5 та янги иш ўрни ташкил этилди.  

 6 та лойиҳа доирасида йилига 2,4 миллион тонна цемент, 22,2 миллион квадрат метр флоат ойна, 20 минг тонна пайвандлаш электродлари, 6 минг тонна бурама мих, 1 миллион квадрат метр ламинатланган ДСП, 6 минг тонна оҳактошдан қоғоз ишлаб чиқарилади.  

 Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурлари доирасида дастлабки рўйхатга асосан 2021 йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 806 та лойиҳа бўйича 9 ойликда 9 триллион 223 миллиард сўм ўзлаштириш белгиланган. Эътиборлиси, ҳисобот даврида 1 минг 2 та лойиҳа бўйича 9 триллион 614 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган.  

 Ушбу даврда қиймати 3 триллион 2 миллиард сўмлик 467 та лойиҳа ишга туширилди ва 6 минг 617 та янги иш ўрни ташкил этилди.  

 - Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида янги турдаги импорт ўрнини босувчи флоат ойна, цемент, базальт ва шиша момиғидан иссиқлик сақловчи плиталар, базальт толасидан композит арматуралар, қувурлар ва геосеткалар, керамогранит, гулқоғоз, мармар, травертин ва гранит плиталари, бўёқ маҳсулотлари, керамик плиткалар, пайвандлаш электродлари, гипсокартон, қуруқ қурилиш аралашмалари, санитар-техник буюмлар, газобетон ва пенобетон блоклари, паркет, каби қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, -деди Ж. Шерметов.  

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА