Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 5 мингта чиқинди контейнери бор, аммо талаб янада юқори
15:39 / 2022-02-11

Тошкент вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 30,3 фоизни ташкил этаяпти. Йил якунигача бу кўрсаткични 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳудудда 4 минг 800 та чиқинди контейнери мавжуд бўлиб, яна 3 мингтага талаб бўлмоқда. Шунингдек, жойларда жами 13 та чиқинди полигони (ер майдони- 141,2 га) бор, шундан 6 таси тадбиркорлик субъектларига, 7 таси вилоят “Тоза-ҳудуд” ДУКга қарашли.

Президент раислигида 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар белгиланди.

Жорий йилнинг 1 августига қадар Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл туманлари ва Ангрен шаҳрида жойлашган 4 та чиқинди полигони рекултивация қилинади. Масалан, Янгийўл туманидаги “Гулбахор” МФЙ ҳудудида қуввати минг тонна тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш корхонаси фаолият олиб бормоқда. Мазкур корхона томонидан ҳар ойда 83 тонна тиббиёт чиқиндилари ўрнатилган тартибда утилизация қилиш ишларини бажармоқда.
Шунингдек, вилоят ҳудудида кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилаётгани туфайли 2 та қурилиш чиқинди полигонига эҳтиёж бўлаяпти.

Бу борада ҳудудлар жойлашувидан келиб чиқиб, Оҳангарон ва Янгийўл туманларидан 2 та ҳар бири 20 гектар ер майдонини ўз ичига олган қурилиш чиқинди полигонларини ташкил этиш мақсад қилинган.

А.Мусаев, ЎзА