Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
09:16 / 2023-08-22

Жиззах шаҳрида фаолият юритиб келаётган «С.» МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур МЧЖга қарашли пигментли бўёқ ишлаб чиқариш корхонасининг шартнома ва лойиҳа ижро - техник ҳужжатларида кўрсатилмаган 20 та бўёқ пишириш печи тармоққа ўзбошимчалик билан уланган. 

"Ўзэнергоинспекция" матбуот хизматига кўра, ушбу ноқонуний ҳолат туфайли давлат манфаатига етказилган умумий зарар миқдори 3 миллиард 840 миллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда бу ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ноқонуний фойдаланилган бу табиий газ ҳажми билан 19 минг 200 хонадонни бир ой давомида таъминлаш мумкин эди. 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА