Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 1,5 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
17:00 / 2024-04-26

Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Унга кўра, яқинда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “М.4.” оилавий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар мактабгача таълим муассасаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. Ушбу ҳолат туфайли 1,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида ҳам ана шундай ҳолатда табиий газдан ўғринча ишлатилгани ошкор этилди. Унда маълум бўлишича, “Ч.М.” хусусий корхонаси раҳбари М.М. ҳамда ЯТТ Б.Х. темирни қайта ишлаш цехи ва новвойхонани умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига улаган. Мазкур ноқонуний ҳаракат сабабли тизимга 295 миллион сўмлик зарар келтирилган.  

Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу назорат тадбирлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод ва Чуст туманлари бўлимлари ва «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан ташкил этилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА