Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 12 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди
12:49 / 2021-05-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида 2021 йил мобайнида 1 467,1 миллиард сўмлик 26 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 23 турдаги 587,66 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу борадаги режа қарийб 137 фоизга бажарилди. Шундан, 11,49 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА