Қарийб 100 йил пахта экилган ҳудудда XI-XII асрларга оид бино-иншоот қолдиқлари топилди
Наманган вилоятидаги Ахсикент шаҳристони шарқий работида XI-XII асрларга оид бино-иншоот қолдиқлари топилди.
– Мазкур маҳобатли иншоот пишиқ ғиштлар билан қурилган бўлиб, бинонинг пастки қисмигина сақланиб қолган, - дейди қазишма ишларини олиб борган Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази тадқиқотчиси Шербек Омонов. – Унинг юқори қисми эса қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши сабабли бузилиб кетган.
[gallery-3007]
Иншоотнинг сақланиб қолган қисмидан, асосан XI-XII асрларга оид сопол идишлар ва тангалар топилди. Маҳобатли бинонинг қурилиш услуби ва девордаги нақшлари Қорахонийлар даврга хос. Бинонинг сақланиб қолган пастки қисми озиқ-овқат сақлашга мўлжалланган. Топилмалар, яъни сопол идишлар ўзининг нафислиги, бежиримлиги ва сифатлилиги билан кишини ҳайратга солади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА