Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб 10 минг тонна саноат чиқиндиси 14,6 миллиард сўмга фойдаланишга топширилди 
16:58 / 2024-02-28

Бугунги кунда саноат чиқиндиларини утилизация қилиш муҳим масалага айланмоқда. Шу сабабли, чиқиндилардан хомашё сифатида фойдаланиш бу борада самарали ечимдир.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш чиқиндиларининг салбий таъсири ҳамда компенсация тўловларини камайтиришга қаратилган қатор чоралар кўрмоқда. Дейлик, тизимдаги бошқарма ва корхоналар томонидан ўтган йили шартномалар асосида 9514,18 тонна саноат чиқиндиси 14,6 миллиард сўмга фойдаланишга топширилди. 

Хусусан, бунда Шўртан газ-кимё мажмуаси 1331,18 тонна, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 598,1 тонна, Муборак газни қайта ишлаш заводи 1066,7 тонна, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси 2412,92 тонна саноат чиқиндиларини шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берган. Бунинг натижасида атроф-муҳитга салбий таъсирнинг олди олиниб, чиқиндиларни жойлаштиргани учун компенсация тўловлари камайтирилди. 

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖда бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда, дейилади жамият ахборот хизмати хабарида. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА