Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қариндошининг судланганига қараб ишга қабул қилишни рад этиш каби камситишларнинг олди олинади
09:15 / 2024-08-29

Амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур қонун билан 26 қонун ҳужжатининг, жумладан, 6 та кодекс ва 20 та қонун нормалари янгиланган Конституциянинг 19-моддасида белгиланган қоидага мувофиқлаштирилмоқда.

Бу қоида шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар.

Қонун билан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва мустақиллиги ҳамда қонунга мувофиқ иш олиб бориши ҳақидаги норма билан тўлдирилмоқда.

Яна муҳим ўзгаришлардан бири – Меҳнат кодекси ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга қариндошининг судланганига қараб ишга қабул қилишни рад этиш каби камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА