Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ҚарДУнинг “Лочин” жамоаси вилоят ҳокими кубогини қўлга киритди
18:08 / 2022-02-25

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 16-24 февраль кунлари “Ҳоким кубоги – 2022” футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳслашди. “А” гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўртасидаги ўйинлар Қарши давлат университетининг янгидан барпо этилган сунъий қопламали стадионида, “Б” гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўртасидаги баҳслар эса “Шўртан” ПФК сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтди. 

5 тур натижаларига кўра, финалга икки жамоа йўл олди. 24 февраль куни мусобақанинг финал баҳсида Қарши давлат университетининг янгидан барпо этилган сунъий қопламали стадионида олий таълим муассасаси талабаларидан иборат “Лочин” жамоаси Микрокредитбанк (Тошкент) футболчиларига қарши майдонга тушди.  

Трибунани тўлдириб ўтирган мухлислар муросасиз уйинга гувоҳ бўлишди. 5-5 ҳисобда учрашув якунланди. Жамоалар пеналтилар сериясида ўз омадини синаб кўрди. Пеналтилар сериясида Қарши давлат университети “Лочин” жамоаси рақибларини 5-4 ҳисобида мағлуб этиб, “Вилоят ҳокими кубоги – 2022” совринини қўлга киритди. 

Якунда мусобақанинг бош мукофоти “Лочин” жамоасига тантанали топширилди. 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА.