Будапешт шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатларнинг диаспора масалалари бўйича вазирлар ва идоралар раҳбарларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Анжуманда ТДТга аъзо давлатлар ўртасида диаспора сиёсати соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қўшма лойиҳаларни мувофиқлаштириш ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ва бир қанча бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси Қаҳрамон Сариев иштирок этди ва нутқ сўзлади. У ўз чиқишида сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Туркий давлатлар ташкилоти билан алоқаларни ривожлантириш масаласига устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, қардош Озарбайжон Республикаси Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ташкилотнинг мавқеи ва салоҳиятини янада оширишда муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Н.Усмонова,
ЎзА